Кириш Регистрация
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 1-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано 1-0 Эльче
04/04 17:00 Пахтакор 2-0 ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна

Рашиджон Ғофуров: “Ўйинни бошқача услубда, жанговар руҳда ўтказдик”

Баҳо:
+ | -

Про лиганинг 17-туридан ўрин олган “Навбаҳор-фарм” – “Шўртан” (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида фарм жамоамиз мураббийи Рашиджон Ғофуров иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

Мезбонлар устози одатдагидек, ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

- Учрашувнинг кескин курашлар остида ўтишини олдидан билгандик. Шу боис, ўйинни бошқача услубда, жанговар руҳда ўтказдик. Таркибда ҳам ротацияни амалга оширдик. Ушбу ўзгаришлар ўз самарасини бериб, якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик.

- Бугунги рақиб - “Шўртан”нинг ўйини борасида нима дея оласиз?

- Ғузорликлар таркибида бўйдор футболчилар кўплиги боис, меҳмонларнинг иккинчи қаватда, яккакурашларда яхши ўйнашлари, шунингдек, кўпроқ стандарт вазиятлардан фойдаланишга ҳаракат қилишларини яхши билардик ва ушбу баҳсга шунга яраша тайёргарлик кўргандик.

“Шўртан” кутганимиздек, ўйнади. Биз эса кўпроқ жамоавий ўйинга эътибор қаратдик.

Таъкидлаш жоизки, биз мазкур беллашувдан кўра, Ғузорда эркинроқ ўйин намойиш этгандик ва кўпроқ хавфли вазиятларни юзага келтиргандик. Бугунги баҳсда жамоамиз Про лигада “жон сақлаб қолиш”га ҳаракат қилаётгани, очко бизга сув ва ҳаводек зарур бўлганлиги боис, йигитларда бироз босим юзага келди.

Аммо Худога шукр, шогирдларим якунда босимни енгиб, ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди.

Киритилди: 16:30, 14.09.2023.
Ўқилди: 1089 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик