"Ливерпуль" футболчиси яна жароҳат олди. Хабарларга кўра, мерсисайдликлар ҳимоячиси Калвин Ремзи тиззасидан жароҳат олган. 22 ёшли футболчи ўтган мавсум аввалида "Абердин"дан харид қилинган эди.
У мавсум давомида "Ливерпул"нинг катталар сафига кира олмади ва январда "Престон"га ижарага бериб юборилди. Ремзи ҳозирда 4-6 ҳафтага сафдан чиққани айтилмоқда. У шу сабабли "Ливерпуль" машғулотлар базасига қайтадиган бўлди.