Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Ла оига дунёдаги энг узун номга эга бўлган Уэльс клуби ҳомийсига айланди

Баҳо:
+ | -

Испания Ла лигаси Уэльснинг бешинчи дивизион клуби ҳомийсига айланди.

Клуб номи “Лланвайрпуллгуингиллгогериҳуирндробуллллантисилиогогогох”. Жамоа номи шу номдаги оролдан олинган.

Бу дунёдаги энг узун номга эга клуб ҳисобланади.

Ла Лига нега ҳамкорликни йўлга қўймоқчи?

Ҳамкорлик 2023/24 йилги мавсумдан кучга киради ва жамоа либосида Ла Лига логотипи туширилади.

Клуб номида беш марта ёнма-ён жойлашган иккита “L” келган. Айнан мана шу нарса лиганинг Уэльс клубига эътибор қаратишига сабаб бўлган. Номдаги LL ҳарфлари ўрнига Ла Лига логотипи жойлаштирилади.

Клуб раҳбари Саманта Жонс-Смит бундан жуда хурсанд: “Бу биз учун чинакам ажойиб ҳамкорлик. Нафақат майдонда, балки ундан ташқарида ҳам ривожланиш имконини беради”.

LALIGA нинг Буюк Британия ҳамда Ирландиядаги бошқарувчи директори Киган Пирс Ла Лигани Испаниядаги футболдан ҳам кўпроқ аҳамиятга эга дея таърифлади: “Бу дунёдаги энг катта футбол экотизимидир, уни миллионлаб одамлар томоша қилади ва завқланади. Ҳамкорлик янги LL брендимизни ижодий ҳаётга татбиқ этишнинг ажойиб усули бўлади”.

Жамоа тўпурари Маркис Ҳолланд: “Жорий мавсумдан бошлаб испан футболини кўпроқ томоша қиляпмиз ва Левандовски, Гризманн, Беллингҳем каби футболчилардан кўпроқ нарса ўрганишни интиқлик билан кутмоқдамиз”.

Бу қандай ғалати ном ўзи? Клуб номида 58 та ҳарф мавжуд

Уэльс тилидан Лланвайрпуллгуингиллгогериҳуирндробуллллантисилиогогогох номи “Бўронли гирдоб яқинидаги Авлиё Мария черкови ва Қизил ғой яқинидаги Авлиё Тисилио черкови” маъносини беради. Бу ном 1860 йилларда маҳаллий чевар томонидан яратилган дейилади. Унга кўра, Буюк Британиядаги темир йўл бекатларидаги энг узун ном сайёҳларни жалб қилиш учун ажойиб ғоя бўлган.

Бунга қадар қишлоқнинг номи унчалик узун бўлмаган: “Лланвайрпуллгуингилл”. Ҳозир у ерда уч мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Уни оддийгина Лланвайр-Пуллгуингилл дейишади. Лекин дунёда бундан ҳам узунроқ номдаги жой бор: Енги Зеландиядаги тепалик номи 83 та ҳарфдан иборат.

“Тауматафакатангихангакоауауотаматеатурипукакапикимаунгахоронукупокаифенуакитанатаху”.

2002 йилда ушбу қишлоқ сайти Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. У интернетдаги энг узун доменга эга эди. 2015 йилда эса британиялик телебошловчи Лиам Даттон Channel 4 каналида қишлоқ номини тутилмасдан айтди ва бу одамларни ҳайратга солди.


Жуда қадимги клуб бўлса-да, унчалик машҳур эмас

“Лланвайрпуллгуингиллгогериҳуирндробуллллантисилиогогогох” 2024 йилда ўзининг 125 йиллигини нишонлайди. Шу вақтгача эришган энг катта ютуқлари — Уэльс учинчи лигасида икки бор чемпионликка эришган. Ҳозирда эса бешинчи дивизионда ҳаракат қилади.

Стадионининг сиғими ҳам катта эмас, атиги мингта томошабинни ўзига сиғдира олади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:36, 14.09.2023.
Ўқилди: 1166 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.