"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема мавсум якунига етгач жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньонинг клубдан кетмаслигига умид қилмоқда, дея хабар беради испан матбуоти.
Эслатиб ўтамиз, охирги кунларда Моурньонинг клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.
"Моуриньо мен учун кўп иш қилди ва ҳар доим ёнимда бўлди. Энди бутун жамоа у билан бирга бўлиш керак. Шахсан мен учун унинг қолгани яхши", - дейди Бензема.