ФИФА 2023 йилнинг энг яхши эркак футболчиси совринига номзодлар рўйхатини эълон қилди.
Рўйхатга 12 нафар футболчи киритилган: Килиан Мбаппе («ПСЖ»/Франции), Эрлинг Холанд («Манчестер Сити»/Норвегия), Деклан Райс («Арсенал»/Англия), Бернарду Силва («Манчестер Сити»/ Португалия), Илкай Гюндоган («Барселона»/Германия), Хулиан Альварес («Манчестер Сити»/ Аргентина), Хвича Кварацхелия («Наполи»/Грузия), Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»/Бельгия), Лионель Месси («Интер Майами»/Аргентина), Марцело Брозович («Ан-Насср»/Хорватия), Родри («Манчестер Сити»/ Испания) ва Виктор Осимхен («Наполи»/Нигерия).
«Манчестер Сити» клублар орасида энг кўп вакилга эга - 5 нафар футболчи. Қолаверса, Гюндоган аввалроқ шу ёзда "шаҳарликлар"дан "Барса"га ўтганди.
Мукофотнинг амалдаги соҳиби Лионель Мессидир. 2022 йилда у кучли учликдан Килиан Мбаппе ва Карим Бенземани ортда қолдирди.