Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия 1-1 Руминия
26/06 21:00 Украина 0-0 Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

АПЛ. Суперкомпьютер янги мавсум сўнггида қайси клублар ЕЧЛга чиқишини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Сунъий онг 2023/24 йилги мавсум сўнггида "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" кучли тўртликка кира олмаслигини билдирди. АПЛда ЕЧЛга чиқиш борасида озгина ўзгариш юз беради. Қайд этилишича, "туманли Албион" клублари учун, эндиликда, бешинчи ўрин ҳам Европанинг энг нуфузли турнирига бориш учун етарли бўлиши мумкин. Аммо бу нарса мавсум давомида инглиз жамоаларининг еврокубокларда қанчалик яхши қатнашишига боғлиқ бўлади. Сўнгги 11 мавсумда 5 ўринни олганлар ҳам ЕЧЛга чиқиши мумкин эди. Аммо фақатгина 4 та клубга йўлланмалар тақдим этиб келинган.

"Opta" тақдим этган маълумотларга кўра, янги мавсум охирида "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Арсенал" ҳамда "Тоттенхэм"гина ЕЧЛга чиқиш имконига эга бўлади. Хусусан, бу борада "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ва "Арсенал"нинг имкониятларини суперкомпьютер 80 фоиздан ортиқ деб билади. "Шаҳарликлар" эса 99.93 фоизлик ижобий эҳтимолга эга. "Тоттенхэм"ники анча кам, 31.68 фоизга тенг. Аммо "шпорлар" энг яқин таъқибчиси бўлган "МЮ"дан 3 фоиз кўп имкониятга эга. "Қизил иблислар"нинг эҳтимолий йўлланма олиши 4 та тур натижаларидан кейин 63.2 фоиздан 28.4га тушиб қолган.

Топ-клублардан кейинги ўринларда иккинчи эшелондаги жамоалар келади. Улар ичида "Брайтон", "Ньюкасл", Вест Хэм" ва "Астон Вилла" бор. Уларнинг имкониятлари 7 фоиздан 20 фоизгача баҳоланган. Бу ерда "Ньюкасл"ни алоҳида эътиборга олиш керак. Гарчанд жорий йилда ЕЧЛ иштирокчиси бўлса ҳам, Эдди Хау жамоаси бундан кейин очко йиғишга қийналиши айтилмоқда. "Брентфорд" 4.18 фоизлик еврокубок имкониятига эга ва бу нисбатан яхши кўрсаткич саналади. Топ-10 поғонасидан тушиб қолган ном эса сизни ҳайратга солиши аниқ.

Маурисио Почеттино шогирдларининг имкониятлари ЕЧЛ учун ўта паст деб ҳисобланмоқда. Суперкомпьютер "Челси"га атиги 1.3 фоизлик эҳтимол берган. Бир неча ҳафта олдин уларда 16 фоиз имконият бор эди. Аммо "Вест Хэм" ҳамда "Ноттингем"га учралган мағлубиятлар вазиятни ўзгартириб юборди.
Сунъий онг АПЛдан тушиб кетиш эҳтимолларини ҳам ҳисоблаб чиқди. Бу борада фаворит сифатида "Лутон" (68.15), "Шеффилд Юнайтед" (64.46) ҳамда "Эвертон" (52.34) номлари келади. Улардан кейин "Бёрнли", "Борнмут" ҳамда "Вулвз" қайд этилди. Лигадан тушиб кетиш масаласида "Челси"нинг имкониятлари 0.99 фоизга тенг холос.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 20:01, 14.09.2023.
Ўқилди: 7430 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.