Родриго Де Пауль Лионел Мессининг етакчилик фазилатлари ҳақида гапирди.
Месси ЖЧ-2026 саралашида Аргентина терма жамоасининг Эквадорга қарши (1:0) ўйинида иштирок этган, бироқ соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли Боливияга қарши (3:0) майдонга тушмаган. Форвард бу ўйинни жамоаси захира ўриндиғида ўтирганида томоша қилган.
"У мутлақ етакчи. Мен учун унинг ҳаракати меҳр-муҳаббат, жамоага меҳр, барчамиз орамизда мавжуд бўлган боғлиқлик намунасидир.
Охир-оқибат у Эквадорга қарши ажойиб ўйин ўтказиб, ўз голи билан бизга уч очко келтиргач, ўғлининг туғилган кунини нишонлаш учун кетиши мумкин эди.
Биз унга Боливияга қарши ўйнаш жуда қийин бўлишини аллақачон билардик, аммо у келишга қарор қилди. Шунинг учун ҳам унга ва бутун жамоага ҳамиша миннатдорчилик билдираман. Ва шунинг учун биз майдонда бор кучимизни берамиз", - деди “Атлетико” ва Аргентина ярим ҳимоячиси.
11 сентябрь куни Лионель Мессининг ўғли Матео 8 ёшга тўлди.