Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Адолатли мухлислар

Баҳо:
+ | -

Ушбу мавсумда ўзбек футболининг 100 йиллиги нишонланди. Таҳририятга қўнғироқ қилган 80 ёшли Турсунпўлат ака Холмуҳаммедов ўзбек футболи тарихида юз берган 2та қизиқарли воқеани айтиб берди.

Биринчи воқеа
Қайсидир бир йили хизмат сафари билан Грузиянинг Сухуми шаҳрига боргандим. Ўшанда "Пахтакор" Тбилисининг "Динамо" клуби билан ўйнаш учун борганди. Маҳаллий радиода мазкур ўйиндан йўқлама берилаётган эди. Аммо ўйин грузин тилида шарҳланаётгани учун уни тушунмасдим. Ёнимда грузин йигити борлиги учун у менга шарҳни таржима қилиб турди. "Пахтакор" дарвозаси томон ҳужум уюштирилганда, мухлислар норозилик билдириб, ҳайқира бошладилар. Ҳайрон бўлиб грузин шеригимдан бунинг сабабини сўрадим. У айтдики, мухлислар "Динамо" (Тбилиси) футболчиларининг "Пахтакор" дарвозасига гол уришини исташмаяпти".

Ўша мавсумдан бир йил аввал СССР чемпионатида икки жамоа бир хил очко тўплади ва чемпион номи аниқланганмади. Ғолиб номини аниқлаш мақсадида "Динамо" (Тбилиси) ва "Торпедо" (Москва) жамоалар ўртасида нейтрал майдонда қўшимча ўйин ўткзилганди. Тошкентдаги "Пахтакор" марказий стадионида бўлиб ўтган ўйинда грузияликлар ғолиб чиқиб, чемпионликни қўлга киритишганди. Ана шунинг ҳурматига грузиялик мухлислар "Пахтакор" дарвозасига гол урилишини исташмаган экан.

Иккинчи воқеа
Яна бир йили Мосвага боргандим. Ўшанда "Пахтакор" Москвага "Динамо" билан тур ўйинини ўтказиш учун борди. Ўйинни томоша қилиш учун стадионга кирдим. Бир вақт "Пахтакор" дарвозаси томон ноҳақ пенальти белгиланди. Ўшанда москвалик мухлислар бунга нисбатан ўз норозиликларини билдира бошлашди. Тошкентликлар дарвозабони Юрий Пшеничников эса дарвозанинг ўнг юқори бурчагига йўлланган 11 метрли жарима зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди. Бундан хурсанд бўлган мухлислар Юрани олқишлай бошлашди.

Ўйиндан кейин 150-200 нафар мухлислар стадион олдидан Пшеничниковнинг чиқишини кута бошлашди. Улар Юрий билан яқиндан танишиб, у билан суҳбатлашишни исташганди. Бизнинг Пшеничников чиқиб келди ва мухлислар билан суҳбатда бўлганди.

Турсунпўлат Холмуҳаммедов, 80 ёшда.
Тошкент шаҳри

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:57, 05.12.2012.
Ўқилди: 5696 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.