Кириш Регистрация
08/04 18:00 Қўқон-1912 1-1 Насаф
08/04 19:00 ОКМК 1-1 Сурхон
08/04 20:15 Динамо 2-1 Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона 0-2 Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ 2-0 Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона

Балотелли ўз клуби билан шартномани бекор қилди - манба

Баҳо:
+ | -

Италиялик ҳужумчи Марио Балотелли Швейцариянинг "Сьон" клуби билан шартномасини бекор қилди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо маълум қилди.

Манбанинг хабарига кўра, италиялик футболчининг қайтишига Туркиянинг "Адана Демирспор" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли Балотелли 2022 йилнинг августида Туркиянинг "Адана Демирспор" клубидан ўтиб, "Сьон" футболчисига айланган эди. Италиялик ҳужумчи Швейцария клуби сафида 19та ўйин ўтказиб, 6та гол урган.

Балотелли аввалроқ “Монца”, “Брешия”, “Марсель”, “Ницца”, “Ливерпуль”, “Милан”, “Манчестер Сити” ва “Интер” клубларида ўйнаган. Шунингдек, у Италия терма жамоаси сафида 36 та ўйин ўтказиб, 14 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 22:06, 14.09.2023.
Ўқилди: 2013 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик