Ла Лига раҳбари Хавьер Тебас "Барселона"даги молиявий вазият хақида фикр билдирди.
"Балки биз яна 2 ёки 3 мавсум давомида "Барса"даги вазиятни диққат билан кузатиб борамиз. Аммо тан олишимиз керакки, улар бу ёзда жуда катта ҳаракат қилишди", - деди Ла Лига раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар ёзда Илкай Гюндоган, Ориол Ромеу, Жоау Феликс ва Жоау Канселу каби ўйинчиларни ўз сафига қўшиб олди.