Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Гвардиола: "Филлипс ижарага кетиши мумкин эди, аммо у қолишга қарор қилди"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ярим ҳимоячи Калвин Филлипснинг жамоадан кетиши мумкин бўлганлиги ҳақида гапирди.

Ўтган йилнинг июль ойида "Лидс"дан "шаҳарликлар"га келиб қўшилган инглиз футболчиси Гвардиола жамоасида бор-йўғи 22та ўйинда иштирок этиб, фақат 4тасида асосий таркибда майдонга тушган.

"Биз у ва клуб билан ижаранинг мумкин бўлган вариантини муҳокама қилдик, чунки унинг ўйин дақиқалари кўп бўлмаган. Калвин қолишга қарор қилди ва биз бундан хурсандмиз. У яхши йигит, унинг бу ерда ўзини кўрсатишга бўлган интилиши жуда қимматлидир”, — деди испаниялик мураббий BeanymanSports нашрига берган интервьюсида.

Жорий мавсумда Калвин Филлипс “Манчестер Сити”нинг битта ўйинида қатнашди ва “Фулхэм” билан учрашув (5:1) якунида захирадан майдонга тушди.

Киритилди: 05:11, 16.09.2023.
Ўқилди: 815 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик