Гонконг U-23 терма жамоаси Қатардаги Осиё Кубогига саралаш баҳсларидан ўрин олган учрашувда Ўзбекистондан учралган 10:0 ҳисобидаги мағлубиятни овқатдан заҳарланиш натижаси деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Самвел Карленич телеграм-канали хабар берди.
Гонконг матбуоти тарқатган маълумотга кўра, деярли барча футболчиларда кўнгил айниши, иситма ва бошқа аломатлар кузатилган экан.