Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Данило 2022 йилнинг январида Массимилиано Аллегри жамоага ўтган Душан Влаховичнинг имкониятларига баҳо берди.
"У жуда ёш, унинг паст-баланд томонлари бор, лекин Душан ривожланишнинг тўғри йўлидан бормоқда. У ўзига катта босим ўтказади ва ҳис-туйғуларини бошқаришни ўрганиши керак. Агар Влахович буни ўрганса, у Европанинг энг яхши ҳужумчиларидан бирига айланиши мумкин", - деди Данило Il Corriere dello Sport билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” ёзда Влаховични 80 миллион еврога сотишга тайёр эди, бироқ бирорта ҳам клуб сербиялик ҳужумчи учун керакли суммани тўлашга рози бўлмаган.