Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

ОЧЛ. «Навбаҳор»нинг 1-турдаги рақиби «Ал-Ҳилол» ҳақида

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, «Навбаҳор» Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ) “D” гуруҳи, 1-туридан ўрин олган баҳсда сафарда Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клубига қарши майдонга тушади.

Бўлажак рақиб тўғрисидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони пойтахти – Ар-Риёд шаҳри шарафини ҳимоя қилади ва жамоа 1957 йил, 15 октябрда ташкил топган.

Дастлаб ушбу клуб “Ал-Олимпия” (Олимпия клуби) деб номланган ва 1958 йил, 3 декабрь куни ўша пайтдаги Саудия Арабистони қироли Сауд ибн Абдулазиз Ал Сауднинг қарорига кўра, “Ал-Ҳилол”га ўзгартирилган ҳамда ушбу сўз араб тилидан таржима қилинганида, ярим ой деган маънони англатади.              

Таъкидлаш жоизки, “Ал-Ҳилол” асос солинганидан буён, 66 та турли даражадаги совринларни қўлга киритган ва айни пайтга келиб, совринлар борасида нафақат, Саудия, балки, Осиёда ҳам тенгсиз клуб саналади.

Айтиш лозимки, жамоа 18 карра (Саудия Арабистонида энг кўп) Саудия Арабистони чемпиони ва 4 карра Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ, 1991/1992 йиллар мавсуми, 1999/2000 йиллар мавсуми, 2019, 2021 йиллар) ғолиби ҳисобланади.

Бундан ташқари, “Ал-Ҳилол” 2 марта Осиё Кубок эгалари кубоги (1997, 2002 йиллар), 2 марта Осиё суперкубоги (1997, 2000 йиллар), шунингдек, 2 марта Араб Чемпионлари кубоги (1994, 1995 йиллар), 1 мартадан Араб Кубок эгалари кубоги (2001 йил) ва Араб суперкубоги (2001 йил), 2 марта Форс кўрфази мамлакатлари клублари ўртасидаги чемпионлар кубоги (1986, 1998 йиллар) ҳамда Саудия – Миср суперкубоги (2001 йил)ни қўлга киритган.

Кези келганида яна шуни ҳам айтиш жоизки, “Ал-Ҳилол” Cаудия футболидаги барча совринларни қўлга киритган, Саудия Арабистони Премьер лигасининг илк чемпиони (1976/1977 йиллар мавсуми), Саудияни бошқарган барча қироллар даврида “Қирол кубоги”ни қўлга киритган Саудиянинг илк жамоаси ҳисобланади (мамлакатнинг айни пайтдаги қироли Салмон ибн Абдулазиз Ал Сауд Саудия Арабистонининг 7-қироли ҳисобланади).

“Ал-Ҳилол” шунингдек, бир мавсум давомида  “хет-трик”ка эришган, яъни, 3 та совринни қўлга киритган (чемпионлик, кубок ва суперкубок) дастлабки Саудия Арабистони, араб ва Осиё клуби ҳисобланади.

Эътиборлиси, “Ал-Ҳилол” 2009 йилда Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) талқинига кўра, Осиёнинг ХХ асрдаги энг яхши клуби, деб топилган.

Бўлажак рақибимизни ўтган мавсумлар давомида бир қатор машҳур хорижлик мураббийлар бошқаришганини ҳам таъкидлаш жоиз.

“Ал-Ҳилол”ни шунингдек, жамоамизни “лочинлар” деб аташгани каби, “Етакчилар” деб аташади.

Бўлажак рақибимиз ўтган мавсумда Саудия Арабистони Премьер-лигасида “Ал-Иттиҳод” (Жидда) ва “Ал-Наср” (Ар-Риёд) клубларидан сўнг, 3-ўринни эгаллаган, ОЧЛ йўлланмасини эса Қирол кубогининг 2022/2023 йиллар мавсуми соҳиби сифатида қўлга киритганди.

Айни пайтда “Ал-Ҳилол” таркибида 8 нафар легионер тўп тепмоқда. Булар: дарвозабон – Яссин Буну (Марокаш, 32 ёш), ҳимоячилар – Калиду Кулибали (Сенегал, 32 ёш), Чан Хён Су (Жанубий Корея, 31 ёш), ярим ҳимоячилар – Рубен Невеш (Португалия, 26 ёш), Сергей Милинкович – Савич (Сербия, 28 ёш) ва бразилиялик ҳужумчилар – Неймар (31 ёш), Малком (26 ёш) ҳамда Мишаэл Оливейра (27 ёш).

Жамоани айни пайтда португалиялик мураббий Жорже Жезуш бошқармоқда. Мазкур мутахассис “Ал-Ҳилол”да 2018 – 2019 йилларда ҳам мураббийлик қилган.   

Бўлажак рақибимиз ўз уй учрашувларини 1987 йилда қуриб битказилган, 67 000 (олтмиш етти минг) нафар мухлисга мўлжалланган Қирол Фаҳд номидаги халқаро ва  1971 йилда очилган, ўз бағрига 22 500 (йигирма икки минг беш юз) нафар томошабинни сиғдира оладиган Шаҳзода Файсал бин Фаҳд стадионларида ўтказади.

“Навбаҳор”га қарши кечадиган эртанги ўйин ҳам Шаҳзода Файсал бин Фаҳд ўйингоҳида бўлиб ўтади.    

Таъкидлаш жоизки, ўтган ойда старт олган Саудия Арабистони Премьер-лигасининг жорий мавсум уй ўйинларини “Ал-Ҳилол” мазкур стадионда ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Ал-Ҳилол” – “Навбаҳор” беллашуви 18 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 23:00 да старт олади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 07:28, 17.09.2023.
Ўқилди: 3063 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.