Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

СУВ ПОЛОСИ. ЖЧ. Терма жамоаларимиз медаллар учун кураш олиб боришмайди

Баҳо:
+ | -

Австралиянинг Перт шаҳрида бўлиб ўтаётган сув полоси бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичи ўйинлари якунига етиб, ҳал қилувчи ўйинлар бошланди. Афсуски, Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари медаллар учун курашиш имкониятидан маҳрум бўлишди.

Эркаклар.
Ёшларимиз гуруҳдан чиқиш учун сўнгги ўйинда Эронни мағлуб этишлари шарт эди. Аммо йигитларимизга тажриба етишмади ва тенгкурашлар остида кечган баҳс 13:10 ҳисобида форслар фойдасига ҳал бўлди.

Ушбу ўйинда ҳам жамоамиз тўпурари Кирилл Рустамов 4та гол уришга муваффақ бўлди. Амир Қурбонбоев рақиб дарвозасини 2 марта ишғол қилган бўлса, Миразиз Қосимов, Егорь Чумаченко, Семён Селифонтов ва Максим Крахоткин ҳисобига биттадан гол ёзилди.

Натижада бешта терма жамоа ўрин олган "С" гуруҳида терма жамоамиз 4-ўринни эгаллашди (1та ғалаба ва 3та мағлубият). Энди ўзбекистонлик йигитлар 13-27-ўринлар учун баҳсларга киришишади. Уларнинг бугунги рақиби "В" гуруҳида 5-ўринни эгаллаган Бразилия терма жамоаси бўлади.

Аёллар.
Ўз гуруҳларида иккинчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон ёллар терма жамоаси кеча Бразилия билан чорак финалга чиқиш учун баҳс олиб боришда. Бу ўйинда жанубий америкаликларнинг қўллари баланд келди — 20:4. Анастасия Осипенко 2та гол урган бўлса, Нелья Дадабаева ва Лилия Умаровадан биттадан голга муаллифлик қилишди.

"Илк марта жаҳон чемпионатида иштирок этаётган жамоамизнинг энг яхши ўйинларидан бири бўлди. Бизнинг жамоа жуда ҳам ёш ва Бразилия кучли жамоалардан бири. Бу ўйинда яхши имкониятларга ва вазиятларга эга бўлдик. Насиб қилса, кейинги жаҳон чемпионатида янада яхшироқ иштирок этамиз", дейди терма жамоа аъзоси Елена Духанова.

Энди қизларимиз мусобақанинг 9-12-ўринлари учун баҳсларга киришишади. Бугун Борис Рустамов шогирдларига Италия терма жамоаси рақиб бўлади. Италияликлар нимчорак финалда Россияга ютқазишди (6:10).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:25, 06.12.2012.
Ўқилди: 5040 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3203]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2083]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1810]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1801]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1721]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1507]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1477]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1422]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1416]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1321]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик