Кириш Регистрация
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи 0-2 Пахтакор
01/07 21:00 Франция 1-0 Бельгия
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

Миржалол Қосимов: «Гуруҳимизда фаворит йўқ»

Баҳо:
+2 | -

Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг сўзларига кўра, жамоа ўрин олган ОЧЛ-2013 гуруҳ босқичидаги барча жамоалар кучли.

6 декабрь, пайшанба куни Куала-Лумпурда 2013 йилги Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, Ўзбекистон Кубоги соҳиби, Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби Япониянинг «Санфречче Хиросима», Хитойнинг «Бейжинг Гуоан» ва Жанубий Кореянинг «Поханг Стилерз» клублари билан бир гуруҳдан ўрин олди.

«Ушбу гуруҳда фаворит йўқ. Гуруҳда бир жамоани яққол фаворит сифатида кўрсатиш мушкул. Шундай бўлса-да, рақибларимизнинг барчаси кучли жамоалар эканлигини таъкидламоқчи эдим», - деди Миржалол Қосимов.

2013 йилги мавсумда «Бунёдкор»га рақиблик қиладиган «Санфречче Хиросима» 2012 йилги Япония чемпиони ҳисобланади ва жамоа учун бу ОЧЛдаги иккинчи иштирок бўлади. Хитойнинг «Бейжинг Гуоан» жамоаси эса Хитой чемпионатининг якунига етган сўнгги мавсумида бронза медалларни қўлга киритган. Кей-Лига-2012ни 3-ўринда якунлаган «Поханг Стилерз» эса Жанубий Корея Кубоги соҳибидир.

«Япония чемпиони бўлганининг ўзиёқ, «Санфречче»нинг қандай кучга эга эканлигини очиқ кўрсатиб турибди. «Бейжинг Гуоан» Хитой чемпионатида 3-ўрин эгаллади, Хитой чемпионатининг савияси эса сўнгги йилларда анча ўсди – у ердаги клубларга кучли легионер футболчилар жалб қилинмоқда. «Поханг» эса бизга жуда яхши таниш. У сўнгги мавсумни ҳам соврин билан якунлади. Бу жамоа ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келади», - деди Қосимов.

«Бунёдкор» ОЧЛнинг 2012 йилги мавсумида ҳам Шарқ минтақасида тўп сурган, ўшанда ҳам Қосимов шогирдлари ўрин олган гуруҳда Жанубий Кореянинг «Поханг Стилерз» жамоаси бор эди. Жамоа гуруҳ босқичида, шунингдек, Япониянинг «Гамба Осака» ва Австралиянинг «Аделаида Юнайтед» жамоаларига қарши баҳс олиб борган, нимчорак финалда Жанубий Кореянинг «Сувон Бльювингз», чорак финалда эса «Аделаида Юнайтед»ни мағлубиятга учратган эди. Бироқ ярим финалда мусобақанинг бўлажак ғолиби, Жанубий Кореянинг «Ульсан Хьюндай» жамоасига имкониятни бой берди.

«Умуман олганда, биз ўтган мавсум ҳам Шарқ минтақасида тўп сурдик. Навбатдаги мавсумда ҳам, 2012 йилдаги натижани такрорлашга ва ундан ҳам яхшироқ иштирок этишга ҳаракат қиламиз. Албатта, таркибимизга бир қатор янги, тажрибали футболчиларни жалб этишни мақсад қилганмиз», - дея қўшимча қилди «Бунёдкор» бош мураббийи Миржалол Қосимов.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 14:42, 06.12.2012.
Ўқилди: 3812 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.