Кириш Регистрация

Мурод Исмоилов: «Имконият ҳаммада бир хил»

Баҳо:
+1 | -

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби бош мураббийи Мурод Исмоиловнинг сўзларига кўра, ОЧЛ-2013да «В» гуруҳида барча жамоаларда имконият тенг.

6 декабрь куни Куала-Лумпурда 2013 йилги Осиё Чемпионлар Лигаси баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, 2012 йилги Ўзбекистон чемпиони, Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Қатарнинг «Лаҳвия» ва Саудия Арабистонининг «Ал-Иттифоқ» жамоалари билан бирга «В» гуруҳидан ўрин олди. Гуруҳнинг тўртинчи жамоаси номи 9 февраль куни ўтказиладиган «Сабои Қум» (Эрон) – «Аш-Шабоб» (БАА) плей-офф ўтиш учрашувидан сўнг маълум бўлади.

«Гуруҳимизда яққол фаворит йўқ, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиш учун барча жамоаларда имконият тенг, деб ўйлайман. Кимда ким алоҳида ўйинларга яхшироқ тайёргарлик билан келса, ўша жамоа охир-оқибат муваффақиятга эришади», - деди «Пахтакор» устози.

«Пахтакор» бўлажак баҳсларга тайёргарликни 17 декабрь куни бошлайди. Дастлабки йиғин, 29 декабрга қадар Тошкентда олиб борилса, 2-16 январь кунлари дастлабки хориж йиғини БААда ташкил этилади. Тайёргарликнинг учинчи босқичи эса январнинг охири – февралнинг бошида Туркияда ўтказилиши режалаштирилмоқда.

«Жамоаларга кимлар келиши мумкинлиги ҳақида ҳозир аниқ бир фикр айтиш қийин, бу ҳақда, шартномалар имзоланганидан сўнг расман эълон қилинади. Бироқ ҳар бир чизиқ бўйича таркибни кучайтириш фойдадан ҳоли бўлмайди. Янги легионер футболчиларни бўлажак йиғинларда синаб кўрамиз, янги мавсумда эса жароҳатидан тикланиб сафимизга қайтадиган Боян Миладиновичдан умидимиз катта», - дея қўшимча қилди «Пахтакор» бош мураббийи Мурод Исмоилов.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этиш борасида рекордчи ҳисобланади. 2003 йилда ташкил этилган мусобақада жамоа мунтазам иштирок этиб келмоқда. Жамоа 2003 ва 2004 йилги мавсумларда мусобақа ярим финалига қадар етиб борган.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 14:50, 06.12.2012.
Ўқилди: 4448 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6056]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3459]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3065]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2724]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2154]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2131]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2047]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1938]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1935]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1671]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик