Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Оғир атлетикачи йигитларимиз медаллар жамғариш бўйича иккинчи бўлишди

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Париж-2024 Олимпиадаси йўлида литсензион характерга эга бўлган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси муносиб қатнашди.

Чемпионат давомида спортчиларимиз 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғаришди. Барча медалларни йигитларимиз келтиришди. Бу орқали эркаклар терма жамоамиз медаллар жамғариш бўйича Хитойдан сўнг иккинчи, очколар классификацияси бўйича эса Арманистон, Хитой, Эрон, Колумбиядан сўнг бешинчи поғонадан жой эгаллади. Шоҳсупага кўтарилган атлетларимиз:

Олтин медаль:
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров (даст кўтариш)
-109 кг: Акбар Жўраев (даст кўтариш)
-109 кг: Руслан Нурудинов (силтаб кўтариш)
-109 кг: Акбар Жўраев (икки кураш)

Кумуш медаль:
-109 кг: Акбар Жўраев (силтаб кўтариш)
-109 кг: Руслан Нурудинов (икки кураш)

Бронза медаль:
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров (икки кураш)

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси, спортчи ва мураббийларимизни ушбу натижа билан қутлаб, уларнинг келгуси фаолиятида ҳам омад тилаб қолади. Энди терма жамоамиз Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Саудия Арабистонидан Хитойга йўл олади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 14:47, 18.09.2023.
Ўқилди: 1646 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.