"Астон Вилла" ўз мақсадидан қайтгани йўқ. Хабарларга кўра, Унаи Эмери жамоаси "Атлетик"дан Нико Уильямсни сотиб олишни истайди. 21 ёшли вингер учун кураш қийин кечади.
Негаки, у учун "Ливерпуль", "МЮ" ва "Барселона"лар даъво қилмоқда. Уильямс айни дамда 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг амалдаги битими 2024 йилда якун топади.