Кириш Регистрация

Клублар ўртасида ЖЧ. «Санфречче» —чорак финалда

Баҳо:
+ | -

Япония чемпиони — "Санфречче Хиросима" ва Океания чемпионлар лигаси ғолиби — "Окленд Сити" жамоалари ўртасидаги баҳс билан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига старт берилди. "Санфречче" бугун ташланган қуръа маросимида "Бунёдкор" билан бир гуруҳга тушгани ҳам ушбу ўйинга бўлган қизиқишимизнинг ортишига сабаб бўлди.

Ўйинда мезбонлар катта ташаббусга эга бўлишди. Янги зеландияликлар дарвобони ўйинни жуда яхши ўтказди ва "Хиросима"нинг бир қанча ҳамлаларини бартараф эта олди. Японлар яқин масофалардан гол ура олишмаганидан кейин, Аояма олис масофадан чиройли зарба билан ҳисобни очди. Ўйин сўнгида океанияликлар ҳужум зўр беришди ва имкониятлардан фойдалана олишмади.

"Санфречче Хиросима" энди чорак финалда Мисрнинг "Ал-Аҳли" клуби билан тўқнаш келади. Шунингдек, 1/4 финал босқичида Кореянинг "Ульсан Хёндэ" ва Мексиканинг "Монтеррей" клублари ўзаро рақиблик қилишади.

Клублар ўртасида жаҳон чемпонати.
Плей-офф. 6 декабрь
"Санфречче Хиросима" (Япония) - "Окленд Сити" (Янги Зеландия) - 1:0
Гол: Аояма (66)

Чорак финал. 9 декабрь
1. "Санфречче Хиросима" (Япония) - "Ал-Аҳли" (Миср)
2. "Ульсан Хёндэ" (Жанубий Корея) - "Монтеррей" (Мексика)

5-ўрин учун ўйин. 12 декабрь
1-ЧФ мағлуби - 2-ЧФ мағлуби

Ярим финал
12 декабрь. 1-ЧФ ғолиби - "Коринтианс" (Бразилия)
13 декабрь 2-ЧФ ғолиби - "Челси" (Англия)

3-ўрин учун ўйин. 16 декабрь
Финал. 16 декабрь

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:37, 06.12.2012.
Ўқилди: 5262 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [5779]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4155]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3747]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3436]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3406]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [3069]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3052]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2626]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2528]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [1958]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.