Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Sports Seoul»: «ОЧЛ ғолиби кейинги мавсумда ҳам қатнашиши керак!»

Баҳо:
+ | -

Бугун Малайзия пойтахти Куала Лумпур шаҳрида ОЧЛнинг кейинг мавсумига қуръа ташланганлигидан хабарингиз бор.  Кейинги мавсумда «Сувон Самсунг Блюингиз», «Сеул», «Чонбук», «Поханг Стилеерс» клублари Корея Кей-Лигаси шарафини химоя қилишади. 

Жанубий Корея ОАВларини кузатаркансиз, корейс жамоалари гуруҳ босқичида асосан Япония клубларидан хавфсираётганлигига гувоҳ бўласиз.  Шунингдек, «Спортс Сеул» нашри ОЧЛда ғолиб бўлган жамоага қўшимча имтиёз берилиши керак, деган фикрни илгари суради. Нашр бу ҳақда шундай ёзади:

«ОЧЛда ғалаба қилган жамоа ўз чемпионатида керакли ўринни эгаллаб, ушбу турнирнинг кейинги мавсумида ҳам қатнаша олиши кафолатланмаган. Бу йил «Ульсан Хёнде» шундай қоида қурбони бўлди: жамоа кейинги мавсумда ОЧЛни шунчаки томоша қилиб ўтказади. Бу нафақат «Ульсан» балки бутун турнир қатнашчиларига ҳам тааллуқли. Хусусан, ўтган йилги ғолиб «Ас-Садд» бу мавсумда қатнашмаган бўлса, турнирнинг 2010йилги ғолиби «Сёнгнам Ильва Чунма» ҳам 2011 йили ОЧЛга йўлланма ола билмади. Бу эса ўйлаб кўришга арзийдиган масала. Ички чемпионат ва ОЧЛни бирваракайига муваффақиятли олиб бориш жуда қийин. ОЧЛда зинама-зина кўтарилганинг сайин ички чемпионатда аҳволинг қийинлашиб қолиши ҳам мумкин. 1/4 финалдан бошлаб Шарқ ва Ғарб минтақалари жамоалари бир-бирларига рўбарў келишлари узоқ масофага парвозлар ва жисмонан толиқишларни вужудга келтиради. Бу эса ички чемпионатдаги ўрнингни йўқотишингга олиб келиши мумкин деганидир. Амалдаги ғолиб қатнашмаган турнир қандайдир кемтикдек туюлаверади. Дарҳақиқат, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Осиё қитъасини намоён қиладиган жамоани кейинги мавсумда кўрмаслик афсусланарли ҳолатдир». 

Нашр хабарига кўра, ОФК мутассаддилари бу масалани ўйлаб кўришларини айтишган.

Отабек Йўлдошев, Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:04, 06.12.2012.
Ўқилди: 4282 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.