Дортмунднинг "Боруссия" клуби бош мураббийи Эдин Терзич "ПСЖ"га қарши бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида гапирди.
Жамоалар Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-тури доирасида Парижда тўқнаш келишади. Ўйин сешанба куни бўлиб ўтади.
"ПСЖ" устунликда футбол ўйнашни яхши кўради, биз ҳушёр бўлишимиз керак. Албатта, яқиндагина "ПСЖ" учун жуда қийин кечган "Ницца" билан ўйинни таҳлил қилдик.
Биз имкон қадар тажовузкор бўлишимиз ва "ПСЖ" учун бўш позиция қолдирмасдигимиз керак, акс ҳолда гол ўтказиб юборишимиз муқаррар. Бизни Чемпионлар лигаси фаворитларидан бири билан учрашув кутиб турибди, бу қийин бўлади, аммо бизда кураш олиб бориш учун етарли сифатлар бор”, - деди Терзич матбуот анжуманида.