Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон 0-0 Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро 2-1 Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

«Ливерпуль» икки футболчисини сотишга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг марказий ярим ҳимоячилари Алексис Мак Аллистер ва Кёртис Жонс ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этишлари мумкин. Бу ҳақда журналист Алан Никсон маълум қилмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, «Ливерпуль» «Кристал Пэлас» хавбеки Адам Уортон трансферини молиялаштириш учун ушбу икки футболчисини сотиб юбормоқчи. 22 ёшли футболчи мерсисайдликларнинг янги бош мураббийи Андони Ираоланинг асосий мақсадига айланган. Қайд этилишича, клуб шу ёзда майдон марказида жиддий қайта қуришни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Ҳозирги вақтда Мак Аллистернинг хизматларига Испаниянинг иккита топ-клуби — «Атлетико» ва «Реал» қизиқиш билдирмоқда. Жонсга келсак, у Миланнинг «Интер» клубига ўтишга яқин турибди.

Киритилди: 15:50, 15.06.2026.
Ўқилди: 2709 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик