Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

СУВ ПОЛОСИ. ЖЧ. Қизларимиз 12-ўринни эгаллашди

Баҳо:
+ | -

Австралиянинг Перт шаҳрида бўлиб ўтаётган сув полоси бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кеча плей-офф ўйинлари бошланди.

Ўз гуруҳида 4-ўринни эгаллаган эркаклар терма жамоамиз "В" гуруҳида 5-ўринни эгаллаган Жанубий Африка Республикаси жамоаси билан 13-19-ўринлар учун баҳс олиб борди. Ушбу ўйинда вакилларимиз 10:8 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голларнинг 4таси Максим Крахотин урган бўлса, Кирилл Рустамов бу сафар ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйди. Шунингдек, Аббос Сайлиев 2та ва Алексей Зайцев биттадан голга муалифлик қилишди.

Терма жамоамиз бугун 13-16-ўринлар учун Қозоғистон билан баҳс олиб боришади. Ушбу жуфтлик ғолиби эса эртага Миср-Колумбия жуфтлиги ғолиби билан 13-14-ўринлар учун баҳс олиб боради. Мағлуб бўлган жамоалар эса 15-16-ўринларга курашади. Қўшниларимиз "А" гуруҳида 4-ўринни эгаллашганди.

Ўзбекистон қизлар терма жамоаси эса кеча 9-12-ўринлар учун баҳсда Италияга имкониятни бой беришди — 1:22. Вакилларимизнинг ягона гол Лилия Умарова ҳисобига ёзилди.

Қизларимиз бугун тонгда 11-12-ўринлар учун Жанубий Африка Республикаси терма жамоаси билан ўйинда иштирок этишди ва бу ўйинда ҳам мағлуб бўлишди — 4:10. Гол муаллифлари — Лилиф Умарова (2), Валерия Козоловская ва Есения Пифтор. Шундай қилиб, Ўзбекистон қизлар терма жамоаси мусобақада 12-ўринни эгаллади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:32, 07.12.2012.
Ўқилди: 4854 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.