Кириш Регистрация
13/04 00:00 Леганес 0-1 Барселона
13/04 15:30 Аталанта 2-0 Болонья
13/04 16:45 Хоразм 0-1 ОКМК
13/04 17:00 Осасуна 2-1 Жирона
13/04 18:00 Фиорентина 0-0 Парма
13/04 18:00 Верона 0-0 Женоа
13/04 18:00 Пахтакор 2-3 Андижон
13/04 18:00 Вулверхэмптон 4-2 Тоттенхэм
13/04 18:00 Челси 2-2 Ипсвич
13/04 18:00 Ливерпуль 2-1 Вест Хэм
13/04 19:00 Саудия Арабистони 2-2 Япония
13/04 19:15 Алавес 0-1 Реал Мадрид
13/04 20:15 Насаф 1-0 Сурхон
13/04 20:30 Ньюкасл 4-1 Ман. Юнайтед
13/04 21:00 Комо 1-0 Торино
13/04 21:30 Бетис 1-2 Вильярреал
13/04 22:15 Ўзбекистон 3-1 БАА
13/04 23:45 Лацио 1-1 Рома
14/04 00:00 Атлетик Бильбао 3-1 Райо Вальекано
14/04 19:00 Индонезия - КХДР
14/04 22:15 Тожикистон - Жанубий Корея
14/04 23:45 Наполи - Эмполи
15/04 00:00 Борнмут - Фулхэм
15/04 00:00 Атлетико - Вальядолид
15/04 23:59 Боруссия Д - Барселона
15/04 23:59 Астон Вилла - ПСЖ

"Интер Майами" Месси билан ва усиз қандай натижа қайд этмоқда?

Баҳо:
+ | -

Мессининг янги жамоасидаги таъсири жуда катта бўлди. Буни "Интер Майами"нинг олдинги ва ҳозирги натижаларини таққослаш орқали ҳам кўришимиз мумкин. Хусусан, Лионель Месси келгунига қадар ҳар қандай ўлчовлар бобида Дэвид Бекхэм жамоаси энг ёмон натижага эга эди. Шарқий лиганинг энг пастида тургани етмаганидек, жамоа бош мураббийсиз қолганди. Негаки, қониқарсиз натижалар сабабли Фил Невилл истеъфога чиқарилган эди.
Месси "ПСЖ"ни шартномаси якунлангач, тарк этди. Бу орада унинг "Барселона"га қайтиши, Саудия Арабистонига йирик битим эвазига кетиши билан боғлиқ миш-мишлар урчий бошлади. Аммо у МЛСни танлади. Айни дамда 36 ёшли афсона "Олтин тўп"га энг асосий даъвогар бўлиб турибди.

Месси июль ойи охирида узоқ кутилган дебютини амалга ошириб, сўнгги дақиқалардаги голи эвазига жамоасига ғалаба келтирди. Шундан бери ҳужумчи Тато Мартино бошчилигида "Интер Майами"нинг натижаларида кескин яхши томонга ўзгартирди. Бунда Мессига эски дўстлари бўлмиш Хорди Алба ҳамда Серхио Бускетс ёрдам беряпти. Масалан, Месси ўзи қатнашган ҳар бир ўйиндаги голда иштирок этмоқда. У билан "Интер Майами" ҳали мағлубиятга учрамади. Айнан Месси сабабли клуб ўз тарихида илк бор титул қўлга киритди.

Жамоа бош мураббийи Тата Мартино Месси ҳақида шундай дейди: "Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси эканини ҳамма билади. Бундан яхшироқ таъриф ишлатиш имконсиз бўлса керак. Мен унинг меҳнатларини қадрлайман".
Қуйида Месси в усиз "Интер Майами" қандай статистикага эга эканини билиб оласиз.

Месси билан

Ўйинлар: 11 та
Ғалабалар: 10 та (3 таси пенальтилар серияси орқали)
Дуранглар: 1 та
Мағлубиятлар: 0 та
Голлар: 30 та (11 та гол ва 5 та ассист Мессиники)
Ғалаба кўрсаткичи: 90.9 фоиз
Ўртача очко: 2.81.

Мессисиз

Ўйинлар: 28 та
Ғалабалар: 10 та (1 таси пенальтилар серияси орқали)
Дуранглар: 1 та
Мағлубиятлар: 15 та
Голлар: 33 та
Ғалаба кўрсаткичи: 35.7 фоиз
Ўртача очко: 1.17.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 15:01, 20.09.2023.
Ўқилди: 1464 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz