Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

СУВ ПОЛОСИ. ЖЧ. Ўзбекистон - Қозоғистон - 9:7

Баҳо:
+ | -
Кирилл Рустамов ЖЧда ҳозирча 35та гол урди...

Сув полоси бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (эркаклар) Австралиянинг Перт шаҳрида давом этаётган жаҳон чемпионатида бугун Қозоғистон терма жамоасига қарши 13-16-ўринлар учун баҳс олиб борди. Ўйин ўта қизиқарли кечди.

Датлабки 2та чоракдан кейин вакилларимиз 4:7 ҳисобида ортда бораётган эди. Сўнгги 2та чоракда эса ўзбекистонликлар ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаган ҳолда, қозоғистонликлар дарвозасини 5 марта ишғол қилишди. Якуний ҳисоб — 9:7.

Ушбу ўйинда терма жамоа тўпурари Кирилл Рустамов 7та гол уришга муваффақ бўлди. Егорь Чумаченко ва Семён Селифонтов ҳисобига биттадан гол ёзилди. Кириллнинг мусобақада урган голлари сони эса 35тага етди.

Энди терма жамоамиз эртага Миср терма жамоасига қарши 13-ўрин учун баҳс олиб боради. Мисрликлар бугун Колумбияни 10:6 ҳисобида мағлуб этишди.

Эслатиб ўтамиз, бу терма жамоамизнинг ЖЧдаги учинчи ғалабаси бўлди. Йигитларимиз гуруҳ босқичида 1та ғалаба ва 2та мағлубият қайд этишганди. Плей-офф баҳсларида эса аввал ЖАР, бугун эса Қозоғистон мағлуб этилди.

Ўзбекистон қизлар терма жамоаси эса мусобақани 12-ўринда якунлагани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:06, 07.12.2012.
Ўқилди: 5417 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3203]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2083]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1810]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1801]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1721]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1507]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1477]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1422]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1416]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1321]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик