23 сентябрь куни “Бобур Арена”да Суперлиганинг 19-турида “Андижон” “Навбаҳор”ни қабул қилишидан яхши хабардорсиз. Ушбу водий дербисига қизиқиш ҳар томонлама юқори даражада ва бу оддий ўйин бўлмаслиги шубҳасиз.
Учрашувнинг аҳамияти нечоғлик муҳимлигини “Андижон” аъзолари ҳам тўлиқ ҳис қилиб турибдилар. “Андижон”нинг сербиялик легионери, тажрибали ҳимоячи Владимир Бубанья эса бўлғуси дерби олдидан клуб матбуот хизматига қисқача интервью берди.
— “Навбаҳор”га қарши учрашув учун тайёргарлик қандай кетмоқда? Бўлажак ўйинни сабрсизлик билан кутяпсизми?
— Ҳа, биз кучли тарзда бўлажак ўйин учун тайёрланяпмиз. “Навбаҳор”га қарши ўйин учун кичик йиғинни ўтказиб олдик.
— “Навбаҳор”нинг Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида “Ал-Ҳилол”га қарши беллашувини кўрдингизми?
— Ҳа, мен “Навбаҳор”нинг ўйинини кўрдим. Жамоа аъло даражада тўп сурди, ҳимояга кўпроқ аҳамият берди ва гол уриш учун имкониятини кутди. Натижада голини қарши ҳужумдан кейин урди.
— 23 сентябрь куни “Бобур Арена” стадиони мухлислар билан тўлиб-тошишига ишоняпсизми?
— Ўзаро ўйинимизда стадионнинг мухлислар билан лиқ тўлишига ва ундаги муҳит аъло даражада бўлишига шубҳа қилмаяпман.
— Сиз бунгача ҳам водий дербиларида ўйнагансиз. Қайси баҳс ёдингизда кўпроқ сақланиб қолган ёки унутилмас дерби энди бўлади, деб ўйлайсизми?
— Мен водий дербисида бир неча бор ўйнаганман. Яқинлашиб келаётган беллашувга ҳам худди бошқа учрашувлардаги каби тайёргарлик кўряпмиз. Ҳа, дербининг мухлислар учун қандай аҳамиятга эгалигидан хабарим бор. Жумладан, биз учун ҳам унинг аҳамияти ўзгача.
— Бир сўз билан айтганда, сиз водий дербисига тайёрмисиз?
— Албатта, мен тайёрман ва жамоамиздаги ҳар бир ўйинчи ҳам бўлажак ўйинга тайёрлар.
“Андижон” матбуот хизмати.