Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Саудия Арабистони шаҳзодаси футбол орқали обрўни ошириш ҳақидаги айбловларга жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон “спортдаги кирдикорлар” деб аталмиш айбловларга жавоб берди.

Инглизча "Sportswashing" атамаси мамлакат ёки компания спорт ютуқлари орқали ўз обрўсини оширишга ҳаракат қилганда қўлланилади. Футбол ривожига катта миқдорда сармоя киритган Саудия Арабистони ҳукумати айнан шу нарсада айбланмоқда.

"Агар "спортдаги кирдикорлар" деб аталадиган нарса менинг мамлакатим ялпи ички маҳсулотини 1 фоизга оширса, биз "спортдаги кирдикорлар" билан шуғулланишни давом эттирамиз. Менга атама қизиқ эмас. Спорт туфайли ЯИМ ўсиши 1 фоизни ташкил этди ва мен уни 1,5 фоизга оширишни мақсад қилганман. Буни хоҳлаганингизча номланг, лекин биз бу 1,5 фоизни оламиз" - дея бин Салмоннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Foot Mercato нашри.

Саудия Арабистони иқтисодиётни диверсификация қилиш мақсадида 2017 йилдан буён спортга сармояни оширишга қарор қилди. Лойиҳа мамлакатнинг халқаро миқёсдаги нуфузини оширишга ҳам мўлжалланган, деб ишонилади. Бу ёзда бир қанча футбол юлдузлари маҳаллий футбол лигасига қўшилишди; ўтган ёзда Саудия клублари трансферлар учун жами 954,3 миллион евро сарфлаган.

 

Киритилди: 21:41, 21.09.2023.
Ўқилди: 4392 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8216]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5942]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2756]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2536]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2051]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [1801]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1714]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1702]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1660]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1593]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик