Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

СУВ ПОЛОСИ. ЖЧ. Ёшларимиз Мисрни мағлуб этиб, 12-ўринни эгаллашди

Баҳо:
+ | -
Ғалаба тўпи муаллифи — Аббос Сайлиев

Сув полоси бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси жуда чиройли гол уриб, терма жамоамизнинг Миср устидан муҳим ғалабага эришишига муносиб ҳисса қўшди. Ўйинда 6:5 ҳисоби қайд этилди ва вакилларимиз мусобақада 13-ўринни эгаллашди.

Ўйинни Александр Соколов шогирдлари катта ташаббус билан бошлашди ва дастлабки чоракдан сўнг улар 4:1 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Иккинчи чорак якунида мисрликлар умумий ҳисобни бир тўпгача қисқартиришди - 5:4. Учинчи чоракда эса дарвозаларга гол киритилмади.

Сўнгги 7 дақиқалик якунланишига 61 сония қолганида эронлик Яҳё Муҳаммад ҳисобни тенглаштирди. Ушбу сониялар якунланиб бораётган ва ўйин қўшимча бўлимларга ўтадиган кўринган вазиятда, ўзбекистонлик Аббос Сайлиев бассейннинг олис масофадан — иккинчи ярмидан дарвоза томон зарба йўллашга қарор қилди. Эронлик дарвозабон тўпни қўллари тагидан ўтказиб юборди ва Ўзбекистон ғалаба қозонди.

"Бу зарбани йўллаш осон эмасди ва у гол бўлади деб ўйламагандим. Гол урганим ва ғалаба қозонганимиздан хурсандман", дейди ғалаба тўпи муаллифи Аббос Сайлиев.

Бу ўйинни ҳам терма жамоамиз аъзоси Кирилл Рустамов голсиз тарк этмади. Унинг мусобақадаги голлари сони 33тага етди. Мусобақа тўпурарлар баҳсида ҳамюртимиз ўзидан кейинги ўринни эгаллаб турган Тринидад ва Тобаго аъзоси Рассел Феррейрани 13та голга ортда қолдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари ўз тарихида илк марта жаҳон чемпионатида қатнашишди ҳамда аёллар мусобақада 12, эркаклар 13-ўринларни эгаллашди.

Сув полоси бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати.
Эркаклар. 13-ўрин учун баҳс
Ўзбекистон - Миср - 6:5 (4:1, 1:3, 0:0, 1:1)
Голлар: Кирилл Рустамов (2), Алексей Зайцев (2), Егор Чумаченко, Аббос Сайлиев — Яҳё Муҳаммад (2), Такиб Маҳмуд, Базел Абдуллатиф, Маҳмуд Абдулгавид

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:12, 08.12.2012.
Ўқилди: 4909 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [4496]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3454]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2614]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2578]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [2274]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2226]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [2145]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2113]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1877]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [1800]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.