"Ювентус" бу курашга қўшилди. Хабарларга кўра, "Нитса" ярим ҳимоячиси Кефрем Тюрам Турин клуби радарига тушган. 22 ёшли футболчи ёзда ўз жамоасида қолган эди.
У учун "ПСЖ", "Бавария" ҳамда "Ливерпуль" ҳам даъвогар саналади. Айни дамда Тюрам 50 миллион фунтга баҳоланмоқда.