"Арсенал" ярим ҳимоячиси Жоржиньо жамоанинг натижалари ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"Биз мана шундай давом этишимиз керак. Ҳали яхшилашимиз керак бўлган жиҳатлар жуда кўп. Аммо, фикримча биз тўғри йўлдамиз. Ҳамма жамоа учун ёрдам беришни истайди. Шу жумладан, мен ҳам".
"Арсенал" якшанба куни "Тоттенхэм"га қарши баҳс ўтказади.