Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Шуҳрат Оқмирзаев хотира турнири давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

Айни пайтда олий лиганинг барча жамоалари қишки таътилга чиқишган. 15-17 декабрдан бошлаб клублар янги мавсумга тайёргарликни бошлашади. Юзага келган танаффусдан унумли фойдаланган ҳолда Ғузор шаҳрида клубимиз раҳбарияти ташаббуси билан йўлга қўйилган анъанавий Шуҳрат Оқмирзаев хотира турнири баҳслари давом этмоқда. Мазкур мусобақа ҳар йили декбарь ойида (олий лига ўйинлари якунига етганидан сўнг) ўтказилишини инобатга олиб, Конституция байрамига атаб ҳам ўтказиб келинмоқда десак бўлади. Турнирни ўтказишдан мақсад аввало Шуҳрат Оқмирзаев хотирасини ёд этиш, шунингдек Ғузор шаҳрида футболга бўлган қизиқишни оширишдир.

 

Агар Шуҳрат Оқмирзаев ҳаёт бўлганида ҳозир 49 ёшда бўларди. Аммо бевақт ўлим у кишини орамиздан эрта олиб кетди. Шуҳрат Оқмирзаев 1963 йилнинг 10 августида туғилган. Футболчилик фаолиятини «Шўртан» таркибида ўтказиб, бир нечта учрашувларда жамоадошларини сардор сифатида майдонга бошлаб чиққан. Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг Шуҳрат Оқмирзаев клуб мураббийлар штабида иш олиб борди. Бемалол айтишимиз мумкин, у киши «Шўртан» жамоасининг шаклланишида ўзининг катта ҳиссасини қўшган.

 

Бу йилги хотира турнирида жами 15та жамоа иштирок этмоқда. Жамоалар бештадан уч гуруҳга бўлинишган ва ҳар бир гуруҳдан 1-2-ўринларни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўл олишади. Шунингдек, учинчи ўринни қўлга киритган иштирокчилар орасида энг яхши кўрсаткичга эга иккита жамоа ҳам плей-оффга йўлланма олади. Гуруҳ ўйинларига 1 декабрь куни старт берилди ва эртага ўз ниҳоясига етади. 12 декабрда эса чорак финал беллашувлари бўлиб ўтади. Ярим финал баҳслари 14 декабрь куни ўтказилса, мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашуви эса 16 декабрга белгиланган. Қуйида хотира турнирининг ҳозиргача бўлиб ўтган ўйинлардаги натижаларини келтириб ўтамиз.

 

«А» гуруҳи - «Шўртан» фахрийлари, «Мартепа», «Шўртан ГХК», «АСК Пачкамар», «Чақар».

Натижалар:

 

«Мартепа» - «АСК Пачкамар»                  – 10:2

«Шўртан» фахрийлари – «Чақар»             – 3:6

«Шўртан ГХК» – «АСК Пачкамар»              – 2:2

«Чақар» – «Мартепа»                              – 0:1

«Шўртан ГХК» – «Шўртан» фахрийлари     – 4:7

«АСК Пачкамар» – «Чақар»                      – 2:4

«Шўртан» фахрийлари – «АСК Пачкамар» – 10:3

 

Гуруҳ жадвали:

1. «Мартепа»                 2        2        0        0        11-2           6

2. «Шўртан» (Ф)      3        2        0        1                 20-13           6

3. «Чақар»            3        2        0        1                  10-6           6

4. «Шўртан ГХК»   2        0        1        1                  6-9             1

5. «АСК Пачкамар»         4        0        1        3        9-26           1

 

08.12.12

«Мартепа» – «Шўртан ГХК»

09.12.12

«Чақар» -  «Шўртан ГХК»

«Мартепа» – «Шўртан» фахрийлари

 

«В» гуруҳи – «Эскибоғ», «Оригинал-Ғузор», «Гранд», «Тонг», «Шўртан-1».

Натижалар:

«Оригинал-Ғузор» – «Эскибоғ» – 6:2

«Гранд» – «Тонг» – 9:1

«Шўртан-1» – «Гранд» – 2:2

«Тонг» – «Оригинал-Ғузор» – 2:5

«Шўртан-1» – «Эскибоғ» – 2:1

«Гранд» – «Эскибоғ» – 1:1

«Оригинал-Ғузор» – «Шўртан-1» – 0:2

 

Гуруҳ жадвали:

1. «Шўртан-1»                3        2        1        0                 6-3     7

2. «Оригинал-Ғ»             3        2        0        1                 11-6   6

3. «Гранд»                      3        1        2        0                 12-4   5

4. «Эскибоғ»                  3        0        1        2                  4-9     1

5. «Тонг»                         2        0        0        2                 3-14   0

 

08.12.12

«Эскибоғ» – «Тонг»

«Оригинал-Ғузор» – «Гранд»

09.12.12

«Шўртан-1» – «Тонг»

 

«С» гуруҳи – «Оқ бўрилар», «Оригинал-Қарши», «Манчестер Юнайтед», «Аждарлар», «Шўртан-2».

Натижалар:

«Аждарлар»«Оқ бўрилар» – 3:4

«Манчестер-Юнайтед» – «Аждарлар» – 1:6

«Оригинал-Қарши» – «Шўртан-2» – 4:0

«Оқ бўрилар» – «Оригинал-Қарши» – 2:8

«Шўртан-2» – «Манчестер-Юнайтед» – 3:7

«Манчестер-Юнайтед» – «Оқ бўрилар» – 3:2

«Аждарлар» – «Шўртан-2» – 6:0

 

Гуруҳ жадвали:

1. «Оригинал-Қ»   2        2        0        0                 12-2   6

2. «Аждарлар»               3        2        0        1        15-5   6

3. «Манчестер-Ю»3        2        0        1                 11-11  6

4. «Оқ-бўрилар»   3        1        0        2                 8-14   3

5. «Шўртан-2»                3        0        0        3        3-17  0

 

08.12.12

«Аждарлар» – «Оригинал-Қарши»

09.12.12

«Манчестер-Юнайтед» – «Оригинал-Қарши»

«Оқ-бўрилар» – «Шўртан-2»

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 14:24, 08.12.2012.
Ўқилди: 5552 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.