Бугундан гандболчиларимиз ҳам Осиё ўйинларида баҳсларга киришишди. Афсуски, биринчи тур эркаклар ва аёллар терма жамоаларимиз учун омадсиз якунланди.
Йигитларимиз Қозоғистонга 27:31 ҳисобида имкониятни бой беришган бўлса, қизларимиз Жанубий Кореяга 16:42 ҳисобида мағлуб бўлишди.