"Ливерпуль" ҳимоячиси Костас Цимикас "мерсисайдликлар" билан янги шартнома имзолади.
Англия грандининг расмий сайти хабарида айтилишича, грециялик футболчи узоқ муддатли шартнома борасида келишиб олган, бироқ шартнома муддати ошкор қилинмаган. Олдинроқ Цимикаснинг янги шартномаси 2027 йилгача амал қилиши ҳақида маълумот пайдо бўлганди.
"Шартномамни узайтирганимдан жуда хурсандман. Мен қилган барча меҳнатларим ўз самарасини бераётганини ҳис қиляпман. Бу менга кейинги чиқишларим учун қўшимча мотивация беради. Турли интервьюларда айтганимдек, бу жамоанинг биргаликда эришадиган ютуқлари кўп ва мен биринчи дақиқаларданоқ унинг бир қисми бўлишни хоҳлардим", - деди футболчи клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.
Костас Цимикас "Ливерпул"да 2020 йилдан бери ўйнаб келмоқда. У "мерсисайдликлар" либосида 63 та ўйин ўтказган.