Суперлиганинг 20-турида «Нефтчи» «Бухоро»ни қабул қилади.
Эътиборли жиҳати, Фарғона клуби «Бухоро»ни Суперлигада 8 ўйиндан бери юта олмаяпти (6 мағлубият, 2 дуранг).
Водийликларнинг ўзаро ўйинлардаги сўнгги ғалабаси 2015 йилда қайд этилган. Ўшанда Акмал Холматовнинг ягона голи учрашув тақдирини ҳал қилганди.