Кириш Регистрация
01/11 00:45 Комо 1-5 Лацио
01/11 00:45 Рома 1-0 Торино
01/11 16:00 Локомотив 0-1 Насаф
01/11 18:15 Сўғдиёна 2-4 Сурхон
02/11 01:00 Алавес 1-0 Мальорка
02/11 15:00 Олимпик - Навбаҳор
02/11 17:15 Қизилқум - Динамо
02/11 17:30 Ньюкасл - Арсенал
02/11 18:00 Осасуна - Вальядолид
02/11 19:00 Болонья - Лечче
02/11 20:00 Борнмут - Манчестер Сити
02/11 20:00 Ипсвич - Лестер
02/11 20:00 Ливерпуль - Брайтон
02/11 20:00 Ноттингем Форест - Вест Хэм
02/11 20:00 Саутгемптон - Эвертон
02/11 20:15 Жирона - Леганес
02/11 22:00 Удинезе - Ювентус
02/11 22:30 Вильярреал - Райо Вальекано
02/11 22:30 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
03/11 00:45 Монца - Милан
03/11 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
03/11 16:00 Нефтчи - Бунёдкор
03/11 16:30 Наполи - Аталанта
03/11 18:00 Атлетико - Лас-Пальмас
03/11 18:15 Металлург - ОКМК
03/11 19:00 Торино - Фиорентина
03/11 19:00 Тоттенхэм - Астон Вилла
03/11 20:15 Барселона - Эспаньол
03/11 21:30 Ман. Юнайтед - Челси
03/11 22:00 Верона - Рома
03/11 22:30 Севилья - Реал Сосьедад

Санъат Шарипов агентлар ва жаҳон клублари йиғилишида яна қатнашади

Баҳо:
+ | -

Англия пойтахти Лондонда 13-14 декабрь кунлари футбол агентлари ва дунёнинг 150дан ортиқ клублари йиғилиши ташкил этилмоқда. Бу халқаро митинг “Арсенал” клубининг уй аренаси - “Эмирейтс” стадионида ўтказилади. Ўзбекистондан мазкур халқаро форумда юртимиздаги таниқли агент Санъат Шарипов ҳам иштирок этади. Эсингизда бўлса, Шарипов бундай йиғилишда 2011 йили ҳам қатнашган эди. Ўтган йилги форум Италиянинг Милан шаҳрида ноябрь ойининг сўнги кунларида бўлиб ўтганди. Ўшанда ўзбекистонлик агент “Манчестер Сити”, “Легия” Варшава, “Спарта” Прага, “Милан”, “Рома”, “Эвертон”, “Газиантепспор”, “Эспаньол”, “Бенфика”, “Гамбург” каби клублар менежерлари билан белгиланган график бўйича расман учрашганди. Бу гал йиғилишни Туманли альбион пойтахти қабул қилмоқда. Санъат Шариповнинг бу сафарги учрашувлари графиги ҳам анча бой.

Футбол агентлари ва дунё клублари фаолиятларини чамбарчас боғлаб турувчи навбатдаги йиғилишда Санъат Шарипов энди қуйидаги жамоалар раҳбарлари билан расмий музокараларда бўлади:

13 декабрь
“Сельта” Виго (Испания)
“Лион” (Франция)
“Севилья” (Испания)
“Анжи” Махачқалъа (Россия)
“Сьон” (Швейцария)
“Трабзонспор” Трабзон (Туркия)
“Янг Бойз” Берн (Швейцария)

14 декабрь
“Нордшелланд” Фарум (Дания)
“Брага” (Португалия)
“Брюгге” (Бельгия)
НЕК Неймеген (Голландия)
ЧФР Клуж-Напока (Руминия)
МТК Будапешт (Венгрия)
“Парма” (Италия)
“Боруссия” Дортмунд (Германия)

Изоҳ: бу йил шу рўйхатдаги клублардан ярмидан кўпи УЕФА Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи (4таси) ҳамда Европа лигаси гуруҳ босқичида (4таси) тўп суришди.

Европага навбатдаги сафари олдидан биз Санъат Шарипов билан қисқача суҳбатлашиб олишга эришдик.

— Санъат ака, Лондондаги учрашувларингиз юқорида келтирилган 15та клуб вакиллари билан чекланиб қолмаса керак...
— Албатта. Бу клублар менежерлари билан мен расмий музокаралар столида кўришаман. Улардан ташқари, яна бошқа учрашувлар албатта бўлади. Анжуманлар хонасидан ташқарида мен кўришадиган клублар жудаям кўп. Шунингдек, отелда ёки “бир пиёла чой” устидаги суҳбатлар учун имкониятларим етарлича бўлади. Лондонга ташриф буюрадиган юзлаб жамоалар орасида “Порту”, “Астон Вилла”, “Челси”, “Ювентус”, “Наполи”, “Удинезе”, “Ливерпуль”, ЦСКА, “Зенит”, “Динамо” Москва каби грандлар бор. Шунингдек, мен бу ерда “Крилья Советов”, “Алания”, “Днепр”, “Динамо” Минск, “Ал-Айн” ва бошқа клублар аъзолари билан ҳам учрашишни режалаштирганман.

— Бундай халқаро митингларда қатнашишдан мақсад, аввало, ўзбек футболи ва футболчиларимизни хориж клубларига тарғиб қилиш, тобора янги баландликларга интилаётган ўзбек футболига жаҳон футбол аҳли нигоҳини қаратиш бўлади. Шундай эмасми?
— Тўғри таъкидладингиз. Биз ўз футболимизни қанчалик яхши кўрмайлик, унинг даражасини қанчалик мақтамайлик, ўзбек футболини жаҳон миқёсида имкон қадар ҳали кўп ва хўп реклама қилиш даркор. Бизнинг чемпионатимиз ўйинлари чет элда намойиш қилинмайди. Осиё Чемпионлар лигасида тўп сурадиган клубларимиз беллашувларини ҳам фақат ўзимиз кўрамиз. Умуман бутун қитъамиз футболини кўришмайди бошқа минтақаларда. Исбот учун узоққа бориб юрмайлик. Айтингчи, Осиёда яшаб туриб, ТВ орқали охирги беш йилда, мамлакатимиз жамоалари учрашувларини инобатга олмаганда, сиз ўзингиз ОФК Чемпионлар лигаси ўйинларининг нечтасини кўрдингиз? Биттами ё иккитами? Ошиб кетса, балки, учта-тўрттадир... Қаранг, санаш учун ҳатто бир қўлингиздаги бармоқларингиз ҳам ортиқча. Бу бир йилда ОЧЛда 122та ўйин ўтишига қарамасдан юзага келаётган манзара-я. Мисол учун, УЕФА Чемпионлар лигаси баҳсларини, бутун сайёрамизда бўлгани каби, бизда ҳам мутахассислар ва ишқибозлар тинимсиз равишда кўриб боришади. Терма жамоаларимиз учрашувларини ҳам хорижда кўришмайди ҳисоб. Бу аччиқ ҳақиқат ва биз буни тан олишимиз керак. Шу омиллар бизнинг футболчиларга Европага ёки ҳатто Россия билан Украинага йўл очиш учун доимо қаттиқ тўсқинлик қилиб келади. Кўрмаганлари учун, хорижлик мутахассислар бизнинг футболчиларни умуман танишмайди. Ўйинчиларимизни Европага олиб чиқиш ва мухлисларимиз истакларини бажо келтириш йўлида биз агентларга шу нарса катта муаммолар туғдиряпти. Қийин ва оғир бўлсада, мен бунга барибир тинмай уриняпман. Сафарлар, турли-туман анжуманлар, йиғилишлар, учрашувларни канда қилмаяпман...

Клублар футболчиларни бировнинг оғзаки ҳикоялари ёки тавсияномалари билан оладиган даврлар жаҳон футболида аллақачон ўтиб кетган. Бизга яқин Россияда сўнги йилларда модага кирган жараён мана бундай (Европада эса узоқ вақтдан бери шундай): жамоалар бирор футболчини кўзлаб қўйиб, уни мавсумлар давомида кузатишяпти ва маъқул келса, уни шундан кейингина трансфер қилишяпти. Масалан, премьер-лиганинг ҳатто аутсайдери “Мордовия” ҳам шундай сиёсат тутяпти. Саранскликлар билан йил бошида гаплашган эдим... Бир сўз билан айтганда, ҳамма кўриб, билиб, кейин харид амалга оширяпти. Бизнинг футболчиларни мавсум давомида сурункали равишда кузатиб боришга эса хорижликларда имконият йўқ.

Иш шу зайлда бўлганлиги туфайли, биз агентлар ўзбек футболи нуфузини жаҳон узра ёйиш борасидаги ташвиқотларимизни анчайин кенг ҳажмда олиб боришимиз зарур. Иншооллоҳ, миллий терма жамоамиз ЖЧ-2014 саралаш турнирини муваффақиятли якунлай олса ва биз Бразилияга бора олсак, бу Ўзбекистон футболи дунёга жаранг овозда ёйилишига ғоятда улкан туртки бўлади.

— Энди яна ҳам аниқроқ айтсангиз: Лондонда сиз билан ишлайдиган айнан қайси футболчиларимизни хориж жамоаларига тавсия қилмоқчисиз?
— Буни билиш мухлислар учун қизиқарли эканлигини яхши тушунаман. Менинг рўйхатимда ўнга яқин футболчи бор. Лекин уларнинг исми-шарифларини мен ҳозирча ошкор қилмай турсам. Чунки бунинг маълум сабаблари мавжуд. Бироқ бу мавзуга мен кейинчалик албатта қайтаман. Ўша ўйинчилардан энг кучли иккитаси, менинг тахминларимча, Европа миллий чемпионатларида тўп суришга қодирлар. Ва шу сабабли Лондон сафаридан сўнг мен уларга муносиб янги клуб топа олсам, ўзимни бахтиёр ҳисоблаган бўлардим.

— Бу галги анжуман ўтган йили Миланда ўтказилганидан нимаси билан фарқ қилади?
— Қандай фарқлар бўлганини мен у ердан қайтгач сизларга албатта гапириб бераман. Лекин мен бир нарсага аминманки, нима бўлишидан қатъи назар, Лондондаги форум менинг агентлик фаолиятимга ижобий тарафдан хизмат қилишлиги аниқ. Менда бундай йиғилишда иштирок этиш тажрибаси, битта бўлса ҳам, бор. 2011 йилги Миландаги йиғилишдан мен ўзимга керакли хулосалар чиқариб олганман. Ва Лондонга энди айнан шу ўзимга белгилаб олган хулосаларимнинг натижасида қилган тайёргарлигим билан кетяпман.

Бобуржон Турсунов

(С.Шарипов Англиядан қайтгач, биз у билан юқоридаги йиғилиш муносабати билан алоҳида суҳбат уюштирамиз ва мухлисларга албатта ҳавола этамиз)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:34, 10.12.2012.
Ўқилди: 6691 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.