Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Мессининг 9 миллион евролик кошонаси

Баҳо:
+ | -

Лионель Месси ва унинг турмуш ўртоғи Антонелла Роккуццо Майами шаҳрининг Форт Лаундердейл мавзейидан 8,6 миллион фунтлик уй сотиб олди.

Аргентиналик суперюлдуз ёзда «Интер Майами» клубига кўчиб ўтганди. 36 ёшли футболчи Майами шаҳрида ҳозирга қадар қиймати 15 миллион фунтга тенг кўчмас мулк сотиб олишга улгурди. Месси у ердаги уйлар сонини кўпайтириш ҳаракатида. Яқиндагина у жуда катта кошона харидини амалга оширди. Сотувчи ва Месси ўртасидаги келишув ўтган душанба куни имзоланган.

Forbes берган маълумотга кўра, Мессининг янги уйи 10500 квадрат фут жойни эгаллайди. У 8та ётоқхона, 9та душ, 3та гараж ва бассейнни ўз ичига олади. Шунингдек, уйда спа, фитнесс зал ҳамда 2та қайиқ ҳам бор. Негаки, уй олдида сув ҳавзаси мавжуд. Энг муҳими унинг жойлашуви «Интер Майами»нинг уй стадионига жуда яқин. Месси номидан кошона харидини унинг яқин ишчилари бўлган Самюэль ва Донна Шимпкинлар амалга оширишган. Негаки, Месси бу пайтда Аргентина термаси билан сафарда эди.

Лионель Мессининг 3 нафар ўғли бор. Энди у 35 ёшли хотини Антонелла ва фарзандлари билан янги уйида истиқомат қилади. Ушбу уйнинг йиллик солиқ тўлови 67 минг фунтни ташкил этиши айтилган. Кўчмас мулкнинг ичи худди ташқариси каби ўта ажойиб. Деворлар ўзига хос безатилган бўлиб, улардан бирига эчкининг расми туширилган. Бу эса Мессининг барча даврларнинг энг яхшиси эканини англатади. Хоналарга табиий ёруғлик яхши тушади. Ушбу хонадан жойлашган ҳудудда бундан икки йил олдин рекорд даражада қиммат уй сотиб олинган. Уни таниқли модел Патрик Бет 16,31 миллион фунтга харид қилган.

Жанубий Флориданинг энг қиммат ҳудудди, эндиликда камида яна икки йил Месси ва оиласига макон бўлади. У «Интер Майами» билан 2025 йилга қадар битим имзолаган. «Барселона» афсонасининг маоши йилига 40-48 миллион фунтни ташкил этади. Унинг кўчмас мулклари сони ошиб бормоқда. Энг сўнг­гиси эса, шубҳасиз санъат асаридир.

Д.АЛИМОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:45, 26.09.2023.
Ўқилди: 4181 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [7865]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5639]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2602]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2183]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [1968]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1642]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1570]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1498]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1493]

Флик Кунденинг позициясини ўзгартирмоқчи [1420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик