"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо ижтимоий тармоқдаги саҳифасида сирли хабарни эълон қилди. Португалиялик видео эълон қилди, унда у костюмда ва галстуксиз камера қаршисида гаплашиб, Мексиканинг энг яхши жамоаси билан шартнома имзолаганини эълон қилади.
“Мен сизга шуни айтаман. Ҳозиргина Мексиканинг энг яхши жамоаси мени ўз сафига қўшиб олди", - деди Моуриньо.
Эътиборлиси, видеода клуб логотипи мавжуд эмас. Marca нашрининг ёзишича, Моуриньо Мексика брендининг элчисига айланади.