Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Онлайн викторина-13» мавзуси: Пенальтилар

Баҳо:
+ | -

Футболда энг қизиқарли ва тортишувларга кўп сабаб бўладиган вазиятлардан бири пенальти ёки ўйиндан кейинги пенальтилар серияси. "Онлайн викторина-13"нинг 5-6та саволи эса айнан пенальти тепиш ёки пенальтилар сериясига жараёнига бевоситада боғлиқ.

Қуйида фақат саволлар берилмоқда. Сиз эса Викторина бўлимига ўтиб (мобиль версия ва веб-версия орқали), тест кўринишидаги жавобларни танласангиз кифоя.

Натижалар танлов якунланганидан кейин эълон қилинади (19:00дан кейин).

"Онлайн викторина-13" саволлари

1. Ўйиндан кейинги пенальтилар серияси бошланишидан олдин, жамоалардан бирининг сардори ҳакам ёнига келди ҳамда дарвозада фақат посбоннинг ўзи эмас, ўйинчилардан бири ҳам навбат билан туриши учун рухсат сўради. Ҳакам бунга ижозат берадими?

2. Ўйиндан кейинги пенальтилар серияси амалга оширилмоқда. Ҳал қилувчи зарбадан сўнг тўп дарвоза устунига тегди ва дарвоза чизиғи бўйлаб ҳаракатланмоқда. Дарвозабон тўпни ушлаб олмоқчи бўлганида, зарба берган футболчи югуриб келиб дарвозабонга ташланди. Тўп эса дарвозабонга тегиб, дарвозага кирди. Ҳакамнинг қарори?

3. Ўйиндан кейинги пенальтилар серияси тепилмоқда ва ҳар иккала жамоанинг 11 нафардан футболчиси зарбани амалга оширгандан кейин, ҳисоб тенг. Навбатдаги зарбани биринчи бўлиб пенальти тепган футболчи амалга оширадими ёки ихтиёрий футболчи?

4. Ўйиндан кейинги пенальтилар серияси амалга оширилмоқда. 18-зарбадан кейин ҳисоб тенглашди - 9:9. Навбатдаги зарба орқали мезбон жамоа вакили гол урди. Шунда меҳмон жамоанинг ҳали пенальти тепмаган 2 нафар футболчиси ҳакам олдига келиб, унга қараб бақира бошлади. Уларнинг мақсади аниқ - қизил карточка олиш ва кейинги зарбани пенальтини яхшироқ амалга ошира оладиган бошқа футболчи амалга оширишига эришиш. Бу вазиятда ҳакамнинг қарори қандай бўлиши лозим?

5. Футболчи бурчак тўпини тўғридан-тўғри голга айлантирди ва хурсандчиликдан бурчакдаги байроқчани бир тепди. Байроқча эса ўз ўрнидан чиқиб кетиб, қанот ҳакамига тегди ва унга жароҳат етказди. Натижада лайнсмен ўйинни давом эттира олмайдиган бўлди. Воқеалар ривожига аниқлик киритинг.

6. Дарвоза чизиғи устида турган ҳимоячи дарвозага кириб кетаётган тўпни бехосдан қўли билан ушлаб олди ва бу ҳаракати учун майдондан четлатилишини билиб, ҳали ҳакам ҳуштагини чалмасидан аввал тўпни дарҳол дарвоза ичига улоқтирди. Бу вазият юзасидан ҳакамнинг қарори?

7. Ҳисобида сариқ карточкаси бўлган ҳужумчи оёғини орқага кўтарган ҳолда техник усул ишлатаман деб, рақиб футболчисининг оёғига бехосдан тегиб юборди ва жароҳатланган футболчининг оёғидан қон оқа бошлади. Ҳакам ҳужумчига нисбатан қандай қарор қабул қилиши лозим?

8. Ҳужумчи қанотдан етказиб берилган тўпга улгурмаслигига кўзи етганидан кейин қўли билан тўпни дарвозага йўлламоқчи бўлди. Тўп эса унинг қўлига тегмасдан ўтиб кетди, бироқ ҳужумчининг яқинида турган ҳимоячига тегди ва ундан қайтган тўп яна ҳужумчининг ўзига тегиб, дарвозага кирди. Рақиб жамоа бу вазиятга эътироз билдирмоқда. Ҳакамнинг қарори?

9. Пенальтини амалга ошираётган футболчи тўпга яқинлашган пайтда сирпаниб кетди ва тўпга икки оёғи билан баравар зарба берди. Тўп дарвозага кирди. Ҳакамнинг қарори?

10. Ўз жамоаси дарвоза ортида шуғулланаётган захира таркиб футболчиси тўпнинг бўш дарвоза кириб кетаётганини кўрди ва югуриб бориб, тўпни қўли билан ушлаб олди. Ҳакам эса унга қизил карточка кўрсатди. Ушбу футболчи захира футболчиси бўлгани учун бу жамоа ўйинни 11 киши бўлиб давом эттираверадими?

11. Яна 10-саволдаги вазият: Ўз жамоаси дарвозаси ортида шуғулланаётган захира таркиб футболчиси тўпнинг бўш дарвоза кириб кетаётганини кўрди ва югуриб бориб, тўпни қўли билан ушлаб олди. Ҳакам эса унга қизил карточка кўрсатди. Ўйин қай тарзда давом эттирилади?

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:48, 10.12.2012.
Ўқилди: 4247 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.