Кириш Регистрация

«Олимпик U21» — «Насаф U21» ўйини 1 октябрь куни бўлиб ўтади

Баҳо:
+ | -

Суперлига 20-туридан ўрин олган "Олимпик" — "Насаф" учрашуви 28-сентябрь куни бўлиб ўтади. Ўзбекистон U23 терма жамоаси Осиё ўйинларида иштирок этаётганидан келиб чиқиб, "Олимпик" иштирокидаги икки учрашув бошқа саналарга қолдирилган. Бироқ "Насаф" Чемпионлар лигаси иштирокчиси эканлиги туфайли, унинг тақвимида бўш жой мавжуд эмас. Шу сабабли "Олимпик" "Насаф"га қарши асосий футболчиларисиз ҳаракат қилишга мажбур.

«Суперлига ва Про лига регламенти»дан келиб чиқиб, 29-сентябрь куни мазкур клубларнинг U21 жамоалари ўзаро кураш олиб бориши керак. Бироқ маълумки, "Олимпик"нинг қатор футболчилари Хитойда бўлиб турибди. Шундан келиб чиқилса, Тошкентда қолган айрим футболчилар кетма-кет икки кун майдонга чиқишига тўғри келиши мумкин. Бунинг олдини олиш мақсадида "Олимпик U21" — "Насаф U21" ўйини 1 октябрь куни ўтказилиши келишилди. Беллашувга «Жар» майдони мезбонлик қилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 11:58, 27.09.2023.
Ўқилди: 1234 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.