Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

"Навбаҳор" вице-президентининг "Андижон" билан ўйиндаги хатти-ҳаракати кўриб чиқилади

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор лочинлари” футбол клуби вице-президенти Отабек Саматов Суперлига 19-туридан жой олган “Андижон”га қарши учрашув якунида номақбул хатти-ҳаракатларни амалга оширган. Лига комиссарининг билдигиси асосида унинг иши ЎФА Тартиб-интизом қўмитасига оширилади.

Андижондаги “Бобур арена” стадионида бўлиб ўтган учрашув якунида меҳмонлар вице-президенти Лига комиссарининг огоҳлантиришига қарамай, учрашув расмийлари кўз ўнгида нотўғри хатти-ҳаракатларни амалга оширган. Шундан келиб чиқиб, бугун бўлиб ўтадиган “Навбаҳор” — “Турон” ўйини вақтида Отабек Саматов техник зонага киритилмайди.

Маълумот учун, Отабек Саматовга нисбатан ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг 2023-йил 21-июлдаги қарори асосида учрашув расмийларига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун жарима интизом чораси қўлланилганди.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 12:15, 28.09.2023.
Ўқилди: 2533 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик