ОФК президенти вазифасини бажарувчи Жанг Цзилонг ва УЕФА президенти Мишель Платини бугун ўзаро тушунучанлик меморандумини имзолашди. Ушбу меморандум икки конфедерациянинг ҳамкорлиги ривожланшига хизмат қилиши кутилмоқда.
Ушбу меморандум асосида УЕФА ОФК ва унинг аъзоларига кадрлар тайёрлаш, таълим олиш, техник ривожланиш, ҳакамлик ва болалар футболи йўналишларида турли лойиҳаларни амалга оширишда ёрдам беради. Шунингдек, мусобақаларни ташкил қилиш, маркетинг, юридик ва ижтимоий масалаларда бу ташкилотлар ўзаро ҳамкорлик қилишади.
Жанг Цзилонг ушбу кеоишувни Осиё футболи учун муҳим аҳамиятга эга деб ҳисоблайди.
"Бу Осиё футболи учун тарихий кун. УЕФА жаҳон футболида барча йўналишлар бўйича энг юқори ўринда туради. ОФК ва унинг аъзоларини қўллаб-қувватлашга бел боғлагани учун УЕФА президенти Мишель Платинига самимий миннатдорчилигимни билдираман. Ишончим комил, бу ҳамкорликдан ОФКнинг барча аъзо-ассоциациялари наф кўради", дейди Цзилонг.