Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Темур Кападзе: «Асосий вақтда ўйин тақдирини ҳал қилишни ният қилгандик»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе Осиё Ўйинлари нимчорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтган Индонезияга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Ҳаммани ғалаба билан табриклайман. Қийин ўйин бўлди. Индонезия яхши қаршилик кўрсатди. Мусобақада осон ўйиннинг ўзи йўқ. Бугун ҳам имкониятларимиз кўп бўлди. Улардан эртароқ фойдаланганимизда яхши бўларди.

Асосий вақтда ўйин тақдирини ҳал қилишни ният қилгандик. Насиб қилгани шу экан. Кейинги ўйинга йигитларни тайёрлашга ҳаракат қиламиз.

Биринчи бўлимда ҳаво жуда дим ва иссиқ бўлди. Шунинг учун ўйинчилар қийналди. Иккинчи бўлимда ҳаво ҳарорати пасайгани учун ҳаммаси жойига тушди.

— Жамоа реализация борасида оқсаяпти, футболчиларга нимадир етишмаётгандик. Осиё кубоги саралаш босқичи ўйинларида эса бундай бўлмаганди. Бунинг сабаби нимада?
— Тўғри таъкидлаб ўтдингиз. Ҳар бир ўйинда имкониятимиз кўп бўляпти, аммо улардан фойдалана олмаяпмиз. Бу руҳият билан боғлиқ бўлса керак. Ўйинчида ўзига бўлган ишонч етишмаяпти. Йигитлар билан бу борада ишлаяпмиз. Кейинги ўйинларда йўқ жойдан гол уриб кетишга ҳаракат қиламиз.

Бундан ташқари, об-ҳаво, майдон ва рақиблар фактори ҳам оз бўлса-да роль ўйнаяпти. Уйда эса мухлислар қаршисида яхши ҳаракат қилгандик.

— Чорак финалга қарши ўйинда тайёргарликда яна нималарга эътибор қаратасиз?
— Бундай турнирларда тенг кучли таркибга эга бўлиш муҳим аҳамиятга эга эканига ишонч ҳосил қиляпман. Кейинги ўйинга тайёргарлик кўриш учун бизда бор-йўғи икки кун вақт бор.  Эртага тикланиш жараёнини ўтказсак, индинга чорак финалга тайёргарлик учун бир кун вақтимиз бўлади. Рақибнинг кучли ва кучсиз томонларини ўйинчиларга тушунтирамиз.

Ҳар бир учрашувда майдонга кураш бўляпти, об-ҳаво ўз таъсирини кўрсатяпти. Агар вазиятлардан эртароқ фойдаланганимизда баҳсни хотиржамроқ ўтказган бўлардик.

Икки футболчимиз чорак финалда иштирок эта омлайди. Бу ҳам бошоғриқ бўлади. Имкониятдан келиб чиқиб тайёргарлик кўрамиз.

— Бугунги ўйиндан олдин пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрганмидингиз? (индонезиялик журналистнинг саволи)
— Айнан Индонезияга қарши ўйин пенальтилар сериясигача боришини тахмин қилмагандик ва шунинг учун махсус бунга тайёргарлик кўрмагандик. Умуман олганда эса, футболчилар машғулотдан кейин майдонда қолиб, пенальти тепишни машқ қилишади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:57, 28.09.2023.
Ўқилди: 1827 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.