Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

"Ан-Наср" қаторасига 8-ғалабасини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

"Ан-Наср" Криштиану Роналду бошчилигида қаторасига 8 та ғалабага эришди.

Ар-Риёд клуби Саудия Арабистони чемпионатининг 8-турида “Ат-Таи”ни сафарда (2:1) португалиялик 38 ёшли ҳужумчининг самарали узатмаси ва пенальтидан киритган голи эвазига мағлуб этди.

Португалиялик мураббий Луиш Каштру бошчилигидаги “Ан-Наср” кетма-кет 8 учрашувда ғалаба қозонган – Саудия лигасида 6 та, Осиё чемпионлар лигасида эса 2 та ўйинда. Бу ўйинлардаги умумий ҳисоб 29:8.

Чемпионатда “Ан-Наср” 18 очко жамғариб, пешқадамдан 1 очкога ортда қолган ҳолда турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.

2 октябрь куни Роналду шогирдлари Чемпионлар лигаси доирасида Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоасини қабул қилади.

Киритилди: 02:02, 30.09.2023.
Ўқилди: 1314 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7463]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3494]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3147]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2520]

"Барселона" Гвардиола кашф этган "Манчестер Сити" футболчисини кузатмоқда [2440]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2401]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2285]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2224]

"Барча пул кимнинг чўнтагига кетяпти?" — Мессининг хайрлашув ўйини атрофида можаро чиқди [1939]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1837]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик