Осиё Ўйинларида бокс бўйича бугунги дастурдан ўрин олган навбатдаги баҳслар бошланди.
57 кг. вазнда жаҳон чемпиони Абдумалик Ҳалаков нимчорак финал босқичида вьетнамлик Нгуен Ван Дуонгга қарши рингга кўтарилди. Ҳамюртимиз ушбу жангда жуда катта устунликка эришиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди — 5:0 (30-26, 30-25, 30-25, 30-25, 30-27).
Абдумалик чорак финалда филиппинлик Паламга қарши рингга кўтарилади.