«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг юридик маслаҳатчиси Рами Аббос мисрликнинг даромадлари ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, Салоҳ 2022 йилда «Ливерпуль» билан янги шартнома имзолаганди. У 2024/2025 йилги мавсум охиригача давом этади.
«Биз Салоҳнинг оладиган умумий даромад миқдори йилига 54 дан 62 миллион еврогача бўлишини тахмин қилмоқдамиз, бу ерда медиаҳуқуқлар ҳам бор», деди Аббос.