Жером Боатенг "Бавария"га қайтиши мумкин.
Немис клуби 35 ёшли ҳимоячи билан эркин агент сифатида шартнома имзолашни кўриб чиқмоқда.
Дастлабки музокаралар бўлиб ўтди.
"Бавария" раҳбарияти Жером Боатенгни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Қайд этилишича, футболчи яхши формада ва клубга қайтишга тайёр.
Футболчи 2011 йилдан 2021 йилгача Мюнхен клубида ўйнаган. Кейин у икки мавсумни "Лион"да ўтказди.