Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Жанубий Кореяни ютишимизга ишонмасак, Уругвайни қандай ютамиз?

Баҳо:
+2 | -

Биз жаҳон чемпионатига борамизми? Ҳар бир ўзбек футбол муҳлисининг хаёлида шу фикр айланмоқда, десам муболаға бўлмайди. Ростдан ҳам биз ЖЧга чиқа оламизми? Лойиқмизми мундиалга? Бориб нима каромат кўрсатамиз? Гуруҳдан чиқа оламизми? Аввал саралашдаги ўйинлар хақида бош қотирсак. 26 мартдаги ўйин биз учун энг муҳим уйин ҳисобланиб, ҳамма нарса айнан ушбу баҳсда ҳал бўлади.

Қандай бўлмасин Ливанни ютиш керак! Ана шу учрашувни хавотир билан кутмоқдаман, негадир! Мартгача қанақа бўларкин таркибимиз?! Ҳаммаси яхши бўлиб, Ливанни ютсак, кейинги турда дам олиб, ундан сўнг Жанубий Корея меҳмони бўламиз. 11 июнь Жумонг ватандошлари ва Амир Темур издошлари ўртасида қаттиқ жанг бўлади. Муҳими, енгилмаслик! Жумонг аскарлари камондан ўқ отишга уста бўлишади (яъни стандартлардан)! Биз эса ақл билан уларнинг хатосини кутамиз ва имкониятимиздан оқилона фойдалансак, марра бизники! Бунинг учун, биз ҳам тайёрланишимиз керак. Мухлисликни ҳам "қотирайлик"! Нега ҳамма Жанубий Кореядан қўрқиб дуранг ёки мағлуб бўламиз, деган натижани кутишмоқда.

Биз, аввало, термамизга ишонайлик! Улар матбуотни ўқишмайди, дейсизми? Ҳамма ўқийди: футболчилардан тортиб мураббийларгача! Биз ғалабага ишонмасак, унда мундиални орзу қилмай қўяверайлик! Осиёдаги Кореяни ютолмасак, Уругвай ёки Ганани қандай ютамиз? Ҳаммамиз бир бўлиб, 11 июнь куни Кореяни ютамиз, деб коммент қолдирайлик, мақолалар чоп этайлик, Твиттер, Фейсбук, хуллас, қанақанги ижтимоий тармоқ бўлсин - инглизчами, русчами, узбекчами, фарқи йўқ, "Жанубий Корея - Ўзбекистан 0:1! Биз ғалаба қозонамиз", деган сўзларни ёзиб қолдирайлик! Жанубий Корея матбуотини томи кетиб қолсин. Ҳар бир ўзбек мухлиси ғалабага ишонмоқда, деб руҳий томондан уларга таъсир қилайлик! Биз Ливанни ютсак, бу ўйиннинг баҳоси олтинга тенг бўлади. Сабаби, Жанубий Корея бизни ютса, ЖЧга муддатдан олдин чиқади (Қатар ва Ливанни ютиш эҳтимоли юқори). Биз эса бунга йўл қўймаслигимиз керак. Футболчиларимизга далда бўлиб, уларни қўллайлик. Ҳеч бўлмаганда, интернет орқали тасаввур қилиб кўринг-а: Термамиз Жанубий Кореяни ютди. Энди Қатар билан Тошкентдаги ўйин қанақа бўлади? Байрам бўлади-ку! Ҳамма Тошкентда йиғилади ўша куни! Ўйин эса ҳашаматли "Бунёдкор" стадионида бўлади. Кўпчилигингиз буни ўқиб, "Оқшом эртаклари"дан ўтиб тушди-ку, деб ўйлаётгандирсиз? Етар энди! Ёшларимиз ва ўсмирларимиз учун  ЖЧга чиқиш табиий ҳолдек бўлиб қолди. Наҳотки, акалари чиқа олмаса!? Энг аввало, биз ишонайлик! Умид қиламанки, 2013 йил ҳам биз учун омадли келади. 2012 йил тарихимизда илк бор Япония, Эронни сафарда ютиб келдик, илк бор 4-босқичда пешқадам бўлиб турибмиз ва худо хохласа, бу натижалар давомий бўлиб, 2013 йил БИЗ МУНДИАЛ ЙЎЛЛАНМАСИНИ ҚЎЛГА КИРИТАМИЗ. Бунинг учун эса, юқорида айтганимдек, ҳамма ҳаракат қилмоғи керак. Миллий чемпионат ўйинларидан безор бўлган мухлиснинг ягона суянчи бўлиб қолган МТЖ жаҳон чемпионатига чиқса ва гуруҳдан чиқа олса, ишонинг, чемпионатимиз ҳам кучаяди! Энг муҳими, бизга эътибор бера бошлашади. Мақола эртакка ўхшаб қолган бўлса, узр! Ҳар холда, ўзбекмиз! Бизнинг эртаклар ҳар доим яхшилик билан тугаган! Саломат бўлинг!

Улуғбек ЯҲЁЕВ

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 09:15, 13.12.2012.
Ўқилди: 7254 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.