Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти “Жирона”га қарши кечган (3:0) Ла Лиганинг 8-тур учрашуви якунида ҳимоячи Начо Фернандеснинг қўпол қоидабузарлик туфайли четлатилишига изоҳ берди.
“Начо бу ҳаракати учун жуда хафа бўлди. У ҳар доим тартибли футболчи бўлган", - деди мутахассис.
"Реал Мадрид" 21 очко билан Ла Лигада биринчи ўринга қайтди. “Жирона” 19 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринга тушиб кетди.