Нидерландия чемпионатининг жорий мавсумида ортда қолган етти учрашувда "Фейеноорд" ҳужумчиси Сантьяго Хименес 10 та гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Яқинда мексикалик ҳужумчи "Аякс"га қарши сафар ўйинида хет-трик қайд этди.
Хименес Англиянинг топ клублари нишонига тушиб қолди. Fichajes нашри хабарига кўра, 22 ёшли форвардга "Арсенал", "Тоттенхэм" ва "Челси" клублари қизиқиш билдирмоқда. Бу клубларнинг ҳар бири ҳужум чизиғини кучайтиришни истайди.
Айтиш жоизки, Transfermarkt портали Сантьяго Хименесни 25 миллион еврога баҳоламоқда.